Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЕТФХ маслаҳатчиси билан учрашув
2019-04-01 | Сиёсат
2019 йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Европа ташқи фаолият хизмати (ЕТФХ) бўлинмаси маслаҳатчиси Андреас Коцентруйтер билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, Ўзбекистон ТИВ ва ЕТФХ ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги