Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ халқаро ҳамкорликни кучайтирмоқда

2019-03-28 | Иқтисодиёт

Швециянинг “SSAB” компанияси ишбилармонлари “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти фаолияти билан танишди.

Мазкур компания пўлат ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, дунёда етакчи ўринларни эгаллайди. Улар ишлаб чиқарган маҳсулотлар ўзининг юқори сифати ва рақобатбардошлиги билан жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ўз ўрнига эга. Мазкур учрашув имкониятлардан унумли фойдаланиб, келгусида ишлаб чиқариш режалаштирилган маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш ва ташқи бозордаги ўрнини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
 
Ташриф доирасида ташкил этилган учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорлик масалаларида фикрлашди.
 
– Ушбу ташриф ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга имкон яратади, – дейди “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мухтор Каримов.
 
Ташриф доирасида меҳмонлар жамият фаолияти билан танишди. Бу ерда амалга оширилаётган янги лойиҳалар, тизим корхоналарида ишлаб чиқарилаётган илғор қишлоқ хўжалиги техникалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
 

А.Мусаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться