Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзатом» – «Assystem»: ҳамкорлик қилишга доир келишувга эришилди

2019-03-27 | Иқтисодиёт

Халқаро тажрибаларга кўра, атом энергетикаси равнақи кўплаб соҳаларнинг жадал ривожланишида муҳим омилдир. Шу боис мамлакатимизда биринчи атом электр станцияси қурилиши лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишларда ҳам бундай тажрибалар қўл келади.

Мазкур соҳа ривожи билан бир қаторда таълим, кадрларни тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва қурилиш каби йўналишларда юқори даражада ўсишга эришилади. 
 
«Ўзатом» агентлигида Франциянинг «Assystem» компанияси делегацияси аъзолари билан ўтказилган учрашувда шулар хусусида сўз юритилди.
 
Унда Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантиришга қаратилаётган чора-тадбирлар мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
 
«Assystem» компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича директори Фредерик Женуа компания фаолияти ва иш тажрибаси ҳақида қисқача маълумот берар экан, у Ўзбекистон келажаги учун хавфсиз ва ишончли углеродсиз энергия етказиб берилишини таъминлашда ядровий энергетика зарурлигига оид ташаббусни қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратди.
 
Франциянинг «Assystem» компанияси ўз нуфузига эга бўлиб, у атом энергетикаси бўйича энг йирик халқаро компаниялар учлигидан жой олган. Бутун дунёда жами 2800 нафар ходимига эга компания мураккаб ва қатъий бошқарувга эга йўналишларда 50 йилдан ортиқ тажрибага эга. Шунингдек, у жаҳон ядро соҳасининг етакчи консалтинг ва муҳандислик компанияларидан бири ҳамдир. 
 
Учрашувда Ўзбекистоннинг атом энергетикаси бўйича кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мутахассислар учун семинарлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, «Assystem» компанияси билан қўшма инжиниринг корхонасини яратишга доир имкониятлар ҳам кўриб чиқилди. 
 
Якунда Ўзбекистон ядровий инфратузилмасини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилишга доир келишувга эришилди. 
 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться