Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазир ўринбосари Жаҳон савдо ташкилотининг масъул вакилини қабул қилди
2019-03-15 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари С.Саифназаров мамлакатимизни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Ишчи гуруҳининг Раиси Жи-аҳ Паикни қабул қилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021-йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида етакчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилган. Бунда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириш жараёнини янгилаш республика ташқи иқтисодий фаолиятининг устувор йўналишларидан бири саналади.
Шу мақсадда ташкил этилган мазкур учрашувда томонлар тегишли масалалар юзасидан фикр алмашишди. Жумладан, мамлакатимизда мазкур халқаро ташкилотнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда миллий иқтисодиётимизнинг янада либераллашуви, чунончи, банк-молия, солиқ ва божхона тизимларида, валюта конвертацияси масалаларида, айниқса, кейинги икки йил мобайнида тубдан ўзгаришлар амалга оширилганлиги эътироф этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги