Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Янги Зеландия Генерал-губернаторига ҳамдардлик мактуби
2019-03-15 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Крайстчерч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Янги Зеландия Генерал-губернатори Пэтси Реддига ҳамдардлик мактуби йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти