Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент ахборот технологиялари университети Академик инновациялар фондидан грант ютиб олди

2019-03-15 | Фан

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган грант танловида “ТАТУда АҚШ университетлари магистратураси ўқитиш технологиялари трансфери” лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад АҚШ университетларидаги мавжуд магистрларни ўқитишнинг илғор технологияларини ТАТУда жорий этиш. Бунда АҚШ университетларининг мавжуд илғор технологиялари, жумладан, мультимедия ўқитиш дастурлари, масофавий ўқитиш тизими (АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент факультети мутахассислиги магистрантлари учун) молиявий лабораторияни ташкил этиш ва ишга туширишдир.

Лойиҳа қиймати 140 минг АҚШ долларига тенг бўлиб, АҚШнинг WEBSTER университети билан ҳамкорликда амалга оширилади, унинг доирасида университетга мультимедия ўқитиш дастурлари, масофавий ўқитиш тизими, молиявий лабораторияни ташкил этиш ва ишга тушириш учун махсус техник жиҳозлари харид қилинади.

Маълумот учун, Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган грантлар танлови Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигидаги олий таълим тизимини модернизация қилишга қаратилган лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться