Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон банки ва Европа Иттифоқи Ўзбекистонда давлат маблағларини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди

2019-03-15 | Иқтисодиёт

Жаҳон банки ва Европа Иттифоқи кўмагида олиб борилган Ўзбекистонда Давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлик (PEFA) ни баҳолаш натижаларининг тақдимоти бўлиб ўтди. 

Баҳолаш натижалари мамлакат ҳукуматига давлат маблағларини бошқаришнинг анча самарали тизимини яратиш, давлат бюджетининг очиқлигини ва халқаро донорлар ҳамда хорижий кредит берувчилар учун мамлакатнинг жозибадорлигини оширишга ёрдамлашади.

PEFA давлат маблағларини бошқариш тизимининг самарадорлигини бошқариш методологияси ҳисобланади. У тегишли давлат органлари ва давлат маблағларини бошқариш тизимини бошқарувчи қонунчилик базасининг кучли ва заиф томонларини баҳолашни киритган ҳолда давлат маблағларини бошқаришнинг самарадорлилигини пухта, изчил ва аниқ маълумотларга асосланган таҳлилини таъминлайди. Баҳолаш методологияси этакчи экспертлар ва амалиётчилар томонидан тавсия қилинган халқаро стандартлар ҳамда илғор тажрибага асосланган. Бугунги кунга келиб дунёнинг 150 мамлакатида 600 дан ортиқ PEFA ни баҳолаш ўтказилди.

Ўзбекистон ҳукумати PEFA ни дастлабки баҳолашни 2012 йилда ўтказди. Бу йилларда мамлакатда давлат маблағларини бошқариш тизимида қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Шунинг учун мазкур соҳада эришилган тараққиётни баҳолаш ва давлат маблағларини бошқариш тизимини келгусида ривожлантириш учун мавжуд тўсиқларни аниқлаш зарурияти юзага келди. Мамлакат ҳукумати Жаҳон банки ва Eвропа Иттифоқига PEFAни иккинчи баҳолашни ўтказишда кўмаклашиш учун мурожаат қилди. Баҳолаш 2018 йил сентябридан 2019 йил январига қадар вақт оралиғида олиб борилди. 

PEFA давлат маблағларини бошқариш фаолиятининг 7 та асос солувчи йўналишини баҳолайди: 1) бюджетнинг барқарорлиги, 2) давлат маблағини ўзлаштиришнинг очиқлиги, 3) давлат активлари ва мажбуриятларини бошқариш сифати, 4) иқтисодий сиёсат асосида бюджет-солиқ стратегияси ва бюджетлаш, 5) бюджет ижросини башорат қилиш ва назорат этиш, 6) ҳисоб-китоб ва ҳисобдорлик, 7) ташқи назорат ва аудит. Бу секторлар 94 тавсифномадан иборат 31 индикатор бўйича баҳоланади. 

Баҳолашнинг асосий натижалари Ўзбекистон барқарор ва самарали амалга ошириладиган давлат бюджетига эга эканини кўрсатди. Шунга қарамай, давлат активлари ва мажбуриятларини бошқаришни яхшилаш, ўрта муддатли бюджетлашни ривожлантириш, фискал стратегияни ишлаб чиқиш, шунингдек, давлат маблағлари харажатларини очиқлигини таъминловчи ишларни давом эттириш зарур. Бундан ташқари, ҳисоб-китоб ва аудит соҳасида халқаро стандартларга амал қилиш зарурияти мавжудлиги таъкидланмоқда. 

PEFA ни жорий баҳолаш ислоҳ қилишга муҳтож бўлган давлат бошқаруви тизимидаги соҳаларни аниқлаб берди. У Ўзбекистонда 2018-2025 йилларга мўлжалланган давлат маблағларини бошқаришни ислоҳ қилиш стратегиясини янгилаш учун қўлланилади.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси бошлиғи, элчи Эдуардс Стипрайс ва жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи жаноб Хидеки Мори PEFA баҳолаш натижаларини маъқуллаб, давлат маблағларини бошқаришнинг самарали ишлайдиган тизими фуқароларга аниқ давлат хизматларини тақдим этиш мақсадида ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашини айтиб ўтдилар. 

Eвропа Иттифоқи ва Жаҳон банки вакиллари Ўзбекистон ҳукуматига молиявий ва техник ёрдамни тақдим этиш орқали давлат маблағларини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишга кўмак беришни давом эттиришини таъкидладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться