Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Япония Адлия вазирликлари ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди

2019-03-14 | Жамият

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари М. Истамов бошчилигидаги Ўзбекистоннинг идоралараро делегацияси Токио ва Нагоя шаҳарларида Япония томони билан ҳамкорликда ташкил этилаётган маъмурий тартиб-таомиллар ва суд жараёнига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун Японияда бўлиб турибди.

13 март куни Токио шаҳрида Ўзбекистон адлия вазирининг биринчи ўринбосари М. Истамов ва Япония адлия вазирининг парламент ўринбосари Х. Кадояма Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Япония Адлия вазирлиги ўртасида ҳуқуқ ва адлия соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолади. Мазкур ҳужжат халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойил ва меъёрларига мувофиқ икки мамлакат идоралари ўртасидаги ўзаро алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, ўзаро манфаатли масалалар бўйича икки томонлама муносабатлар ўрнатишга қаратилган.

Меморандум доирасида ҳамкорликдаги тадбирлар, тадқиқотлар ўтказиш, ўзаро алоқа йўналишлари ўрганилишини таъминлаш ва тажриба алмашиш кўзда тутилган.

Томонларнинг фикрича, меморандум икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлабгина қолмай, икки мамлакат Адлия вазирликлари ўртасида ҳуқуқий соҳада самарали ҳамкорлик қилиш учун ҳуқуқий замин яратади.

Бундан ташқари, шу куни делегация аъзоларининг Парламент Вакиллар палатаси (қуйи палата) депутати, Япония собиқ адлия вазири Й. Камикава билан учрашуви бўлиб ўтди.

12 март куни М. Истамов Парламент Маслаҳатчилар палатаси (юқори палата) аъзоси, Япониянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси К. Накаяма билан учрашди.

Эслатиб ўтамиз, 11 март куни мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон делегациясининг ҳамюртларимиз билан учрашуви ташкил этилди. Учрашувдан кўзланган мақсад – республикада амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот бериш, улар билан мунтазам ва очиқ мулоқот ўрнатишдан иборат эди. Ўзбекистон уларга кўмак кўрсатиш ва қўллаб-қувватлашга тайёр экани билдирилди.

Ўзбекистон делегациясининг Японияга ташрифи давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться