Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ соҳасида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

2019-03-13 | Технологиялар

Жорий йилнинг 28 февралидан 6 мартига қадар АКТ вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи амалга оширилди.

2 мартдан 6 мартга қадар Москва шаҳрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О. Умаров бошчилигидаги АКТ вазирлиги делегацияси Россиянинг тегишли идора, ташкилот ва компаниялари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Ташриф доирасида Россия кластерлари ва технопарклари ассоциацияси, “Сколково” IT​-кластери, етакчи IT​-компаниялар ҳамда Россия Федерацияси Рақамли тараққиёт, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги билан истиқболли ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари ўрнатилди.

АКТ вазирлиги ва Тошкентлаги IT​-Парк ходимлари учун “Сколково” Бизнес-мактабида ўқувлар ташкил этиш, истиқболли «стартап-лойиҳаларни» ривожлантириш мақсадида IT​-Паркка “Сколково”нинг венчур ҳамкорларини жалб этиш борасида келишувга эришилди.

Ташриф якунларига кўра, АКТ вазирлиги ва Россиянинг кўплаб соҳага оид ташкилотлари ва компаниялари ўртасида ҳамкорлик ва ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

Россия Федерацияси Рақамли тараққиёт, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги келгусида кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, логистика ва почта алоқаси, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, рақамли контентни шакллантириш ва бошқа кўплаб йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться