Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон олий таълим муассасалари Германия университетлари билан ҳамкорлик қилади

2019-03-11 | Таълим

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти олимлари Берлин техника университетида Европа Иттифоқининг Эразмус+ Олий таълим муассасаларида салоҳиятни ошириш дастури бўйича “NICoPA: Аниқ (координатали) рақамли қишлоқ хўжалиги учун янги ва инновацион курслар” лойиҳасининг дастлабки йиғилишида иштирок этди.

Лойиҳада Европанинг нуфузли университетлари билан бирга Ўзбекистондан учта олий таълим муассасаси – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Муҳаммад Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қатнашди. 

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига лойиҳа доирасида рақамли қишлоқ хўжалиги учун инновацион йўналишларни очиш, унга юқори аниқликдаги фанлар, яъни масофадан зондлаш, ГИС технологиялари, Smart қишлоқ хўжалиги каби фанлар ва замонавий таълим технологияларини яратиш вазифаси қўйилди.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида институт ва Германиянинг фазовий-космик маълумотлар базасини яратиш бўйича энг нуфузли компанияларидан бири – Engineering Consulting and Management for Space Technologies GmbH ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.

Битимдан кўзланган мақсад ўқув жараёнига киритиладиган масофадан зондлаш, ГИС технологиялари, Smart қишлоқ хўжалиги каби янги фанларни Ўзбекистон ҳудудига оид фазовий маълумотлар билан тўлдиришдир. 
Лойиҳа доирасида фазовий маълумотлар йиғувчи ускуналарни харид қилиш ҳам режалаштирилган. 

Улар ёрдамида институт ўқув-тажриба майдонларида тадқиқотлар ўтказиш, тупроқ таркибини чуқур таҳлил қилиш, мелиоратив ҳолатини аниқлаш, ернинг шўрланиш даражаси ёки эрозияга чалинганлик ҳолатини юқори аниқликда таҳлил қилишга эришилади. 

Манба: ЎзА

Поделиться