Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳурматли тадбиркорлар!

2019-02-28 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро савдо иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида 2019 йил 13 март куни “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида (Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 1”А” уй) Қозоғистон тадбиркорларининг қурилиш маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ун-дон маҳсулотлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар билан бизнес учрашув ташкил қилинмоқда.

Ушбу бизнес учрашувда 45 дан ортиқ Қозоғистон компаниялари иштирок этиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан ушбу бизнес учрашувда иштирок этиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини (корхона номи, иштирокчи Ф.И.Ш., алоқа учун телефон рақам) 2019 йил 8 мартга қадар sh.boriykhon@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишингизни сўраймиз, қўшимча маълумот олиш учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасига +99878 150-60-06 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться