Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тўқимачилик технопаркида рақобатбардош кадрлар тайёрланади

2019-02-14 | Жамият

Тўқимачилик ва мода индустрияси ривожланиши, юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мато ва ускуналарнинг янги авлодини ишлатиш учун, аввало, рақобатбардош кадрлар керак.

Президентимизнинг 2017 йил 7 февралда қабул қилинган “Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида Корея Республикаси Ҳукуматининг беғараз кўмагини жалб этган ҳолда Ўқув-амалий тўқимачилик технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу мақсадларга хизмат қилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ, айни пайтда ушбу тўқимачилик технопаркини барпо этиш, уни зарур инвентарлар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
 
Тўқимачилик технопаркида 13 февраль куни Корея технология институти вакиллари билан ўтказилган учрашувда технопаркни барпо этиш ва унга мутахассислар жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Технопаркда Корея технология институти олимлари билан ҳамкорликда ўқув-амалий машғулотлар олиб бориш, халқаро ўқув дастурлари асосида ёш олимларнинг изланишларини йўлга қўйиш, материалшунослик, бўяш-пардозлаш, ишлаб чиқариш, газлама ва кийим-кечаклар дизайнини яратиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, юқори технологияли буюмлар ишлаб чиқариш ва инновацион хизматлар кўрсатиш, рақобатбардош муҳандис-техник ходимлар тайёрлаш имкони яратилади.
 
Ўқув-амалий тўқимачилик технопарки мини-кластер сифатида фаолият юритади. Мамлакатимиздаги пахта-тўқимачилик кластерларига шартнома асосида маҳаллий ва чет эллик мутахассис ва экспертларни жалб этишга кўмаклашади.
 
Технопаркнинг трикотаж бўлимида Кореядан келтирилган замонавий трикотаж тўқималарининг янги турларини яратиш, юртимизда етиштирилган табиий ва кимёвий толали газламаларни юқори сифатда пардозлаш, замон талабига мос ассортиментларини яратиш режалаштирилган.
 
– Бу ерда хомашёдан тайёр маҳсулот тўқишгача бўлган жараён қамраб олинади, – дейди Корея технология институти ходими Жонг Че Пак. – Янги ишланмалар тажрибадан ўтказилади ва амалиётга жорий этилади. Шу орқали таълим ва ишлаб чиқариш интеграциялашувига эришилади. Келажакда фаолиятимизни халқаро тажриба асосида янада кенгайтириш ниятидамиз.
 

Олимжон Жумабоев, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться