Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳамкорликдаги алоқалар мустаҳкамланмоқда
2019-02-01 | Иқтисодиёт
Маълумки, акциядорлик тижорат Халқ банки хорижнинг етакчи банкларининг кредит линияларидан ёрдамида юртимизда чорвачилик соҳасидаги қатор лойиҳаларни молиялаштириб келмоқда.
Яқинда яна бир йирик хорижий инвестицияни жалб этиш юзасидан акциядорлик тижорат Халқ банки ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Ушбу учрашувда Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон Республикасига 2019 йилда чорвачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида ажратилиши режалаштирилган хорижий кредит линиясидан Халқ банки фойдаланиш учун ҳужжатлар алмашинувига келишилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Халқ банки"