Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий Осиё қиличбозлари Тошкентда жамланишади

2019-02-06 | Спорт

Шу йилнинг 15-17 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясининг дастлабки расмий мусобақаси бўлиб ўтади.

Ўсмирлар ва кадетлар ўртасида ташкил этиладиган I Очиқ чемпионатда Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон қиличбозлари совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.
 
Баҳслар қиличбозликнинг ҳар уч йўналишида ташкил этилади ва унда 150 нафардан зиёд спортчи қатнашади.
 
Беллашувлар Ўзбекистон гимнастика федерациясига қарашли спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Мусобақа 15 февраль куни соат 10:00да старт олади.
 
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияларини бирлаштирувчи Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Ушбу мусобақа Конфедерация томонидан ташкил этилаётган дастлабки турнир ҳисобланади.​​

Манба: ЎзА

Поделиться