Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Барча хизматлар бир жойда мужассам

2019-01-31 | Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Мирзачўл туманидаги Давлат хизматлари марказида бўлди.

Бундан тўққиз ой олдин мазкур марказ  ўрни ташландиқ жой бўлган, ўтган қисқа вақт мобайнида замонавий марказ биноси қад ростлади, қурилиш ва бунёдкорлик ишларига 5 миллиард 740 миллион сўм маблағ сарфланди.

Марказ бир кунда 200-250 мижозга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Эндиликда бу ерда тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш, нотариус, ФҲДЁ бўлими, паспорт бериш ва алмаштириш каби 103 хизмат тури кўрсатилади. Шунингдек марказда кутубхона, никоҳдан ўтувчилар учун тантаналар зали, инвесторлар хонаси ташкил қилинган, бундан ташқари ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш учун энг сўнгги ускуналар билан жиҳозланган.

"Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади" тамойилига мувофиқ, янги тизим Президентимизнинг "Халқ давлат идораларига эмас – давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак", деган эзгу ғоясини сўзсиз амалга оширишга хизмат қилмоқда.

Давлат хизматлари фаолиятининг йўлга қўйилиши фуқароларнинг ҳам вақти, ҳам маблағини тежашга хизмат қилади. Аҳоли томонидан қилинаётган ҳар бир мурожаат эътиборда бўлади, – деди Президент.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться