Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Беларусь Элчиси билан учрашув

2019-01-30 | Сиёсат

2019 йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Беларусь Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Леонид Маринич билан учрашди.

Суҳбат чоғида ўтган йилдаги икки томонлама муносабатларнинг якунлари ҳамда 2019 йилда уларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг 2018 йил 12-14 сентябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи ва унинг Президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралари мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни аниқ амалий мазмун билан бойитган ҳолда уни янги даражага олиб чиқди.

Ташриф доирасида қиймати 259,2 млн. АҚШ долларига тенг 94 та икки томонлама савдо шартномаси ва 54 млн. доллардан ортиқ суммадаги 19 та инвестицион ҳужжатлар имзоланди. Ўтган йил давомида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси 130%га ўсган ҳолда 419,9 млн долларни ташкил қилди.

Шу нуқтайи назардан томонларнинг олий даражада эришилган келишувларни ва ташриф доирасида имзоланган битимларни сўзсиз бажариш борасидаги таклифлари кўриб чиқилди.

Учрашувда мамлакатимиз раҳбарининг жавоб ташрифи тўғрисида фикр алмашилди. Шунингдек, Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар, Ишбилармонлик ва минтақалараро ҳамкорлик қўшма форуми, туристик форумни ўтказиш жадваллари ва кун тартиблари кўриб чиқилди.

Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться