Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Муштарак мақсадлар йўлида
2019-01-30 | Маданият
Юртимизда хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий соҳалардаги алоқалар йил сайин мустаҳкамланиб бормоқда. Ўз навбатида, мамлакатимиз илм-фан вакиллари ҳамда маданиятимиз намояндалари, олимлар, мутахассислар ҳам чет давлатларда ўтказилаётган турли мавзулардаги халқаро анжуманлар, симпозиумларда фаол иштирок этиб келмоқдалар.
Яқинда махсус таклифга мувофиқ Хива “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси илмий котиби, тарих фанлари номзоди Комилжон Худойберганов хорижий тадқиқотлар Токио университети ҳамда Япония жамғармаси ташаббуси билан “Марказий Осиё тарихи ва маданияти“га бағишлаб ўтказилган халқаро симпозиумда иштирок этиб қайтди.
Ушбу халқаро симпозиум натижалари ва маданият, санъат соҳасидаги бу алоқалар, ҳамкорликлар халқлар, миллатлар ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатликни таъминлашга хизмат қилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги