Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир Тошкент ахборот технологиялари университетининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди

2019-01-28 | Фан

26 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Садиков Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди.

Вазир Ш.Садиков тадбир иштирокчилари олдида сўзга чиқди. У ўз нутқида 2019 йилда университет илмий салоҳиятини оширишнинг аҳамиятли масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Вазир университетда таълим ва илмнинг рақобатбардошлилигини ошириш диққат марказида турган масала эканини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, университет мунтазам равишда халқаро миқёсда ўз рақобатбардошлилигини ошириб бориши зарур.

Учрашув доирасида 2018 йилда университетнинг фалсафа доктори (PhD​) илмий даражасини ҳамда фан доктори (DSc​) илмий даражасини олган профессор-ўқитувчиларга, уларнинг илмий раҳбарларига, илмий маслаҳатчиларига, шунингдек, “Scopus” va “Web of science”​ рўйхатидаги илмий журналларда ва ОАК рўйхатида келтирилган хориждаги нуфузли журналларда чоп этилган мақола учун муаллифларга бир марталик мукофот пуллари топширилди. Шунингдек, Ислом Каримов номидаги давлат стипенидияси, Абу Райҳон Беруний номидаги давлат стипендияси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Электроника, радиотехника илмий текшириш жамияти стипендияси совриндорларига гувоҳнома ва сертификатлар топширилди, шунингдек, университетнинг «Йил талабаси» мукофотланди.

2018 йил ҳисоби бўйича Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиалларида 17 нафар ўқитувчи-ходимлар фалсафа доктори (PhD​), 6 нафар ўқитувчи-ходим эса фан доктори (DSc​) илмий даражасини олди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться