Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Озодбек Назарбековнинг Туркия давлатига ташрифи

2019-01-22 | Маданият

Жорий йилнинг 20-25 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков Туркия Республикасига жўнаб кетди. 

Ташриф доирасида, Туркия Республикасининг туризм ва маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ахмад Халук Турсун ва турк ижодкорлари томонидан суратга олинган “Дирилиш” фильмини продюсери ва режиссёри Меҳмет Бўздағ билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Учрашувда тарихий сиймо ва мўғул босқинчилари зулмидан ярим жаҳонни сақлаб қолган халоскор Жалолиддин Мангуберди фильмини тасвирга олиш борасида музокаралар олиб борилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться