Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 4 январда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси дастурларига мувофиқ кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш учун номзодлар танлов асосида саралаб олинади.
Шунингдек белгиландики, кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш учун номзодларни танлов асосида саралаб олиш вазирликлар ва идораларнинг мақсадли буюртмалари асосида Жамғарма маблағлари (Жамғарма стипендиялари) ҳисобидан қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
- таълим;
- фан ва илмий тадқиқотлар;
- соғлиқни сақлаш;
- давлат бошқаруви;
- иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари.
Манба: ЎзА