Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2019 йилда нарх-наволар кескин кўтарилмайди

2019-01-04 | Иқтисодиёт

Молия вазирлигида тадбиркорлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Молия вазири Ж.Қўчқоров яқинда эълон қилинган, гўшт, шакар, картошка, нон, пиёз, балиқ каби маҳсулотлардан ҚҚС олишни бекор қилингани ҳақида изоҳ берди.

Шунингдек, ОАВ вакилларига 2019 йилда нарх-наволар кескин ошмаслигини маълум қилди.

–Тўғрисини айтганда, ўтган йили нон, электр нархининг ошгани ҳисобига инфляция даражаси 20 фоиз бўлади деган ташвишда эдик, – дейди Ж.Қўчқоров. – Лекин ҳисоб-китоблар бу кўрсаткични 14,3 фоизни ташкил этганини кўрсатди. Бунинг асосий сабаби тадбиркорларимиз орасида рақобатнинг кескин ошгани деб айтиш мумкин.

Шунингдек, тадбирда корпоратив мижозлар учун савдо ва хизматлар соҳасида чеклар жорий этилиши ҳақида сўз борди. Ҳозирга қадар пластик карточка ёрдамида амалга оширилган савдо ва сервис хизматларига чекдан ташқари счёт-фактура ҳам талаб этилиб, ортиқча ташвиш бўлаётган эди. Энди мижозга берилган чек қонуний ҳужжат ҳисобланади.

Манба: ЎзА

Поделиться