Кириб келаётган Янги йил байрамида халқимизга байрам туҳфаси сифатида Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, Чилонзор тумани ва Халқлар дўстлиги майдонида байрам мушакбозликлари бўлиб ўтади.
Мушакбозлик 2018 йил 31 декабрдан 2019 йил 1 январга ўтар кечаси, соат 24:00 да бошланади. Юртдошларимиз байрам мушакбозлигини қуйидаги манзилларда жонли томоша қилишлари мумкин:
Юнусобод туманида: Янги шаҳар кўчаси ва Янги Юнусобод кўчаси кесишмасида, Янги шаҳар ва Боғишамол кўчалари кесишмасида.
Халқлар дўстлиги майдонида: Халқлар дўстлиги майдони, Бешёғоч майдони, Сеул ҳамда Бобур кўчаларида;
Чилонзор туманида: Бунёдкор кўчаси ва Кичик Халқа автомобил йўли кўчаси кесишмаси, Бунёдкор йўли кўчаси ҳамда “Миллий” стадионининг Чилонзор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида жойлашган автомобиллар тўхташ жойида.
Сизлардан мушакбозлик тадбири доирасида эҳтиёткорлик чораларини кўрган ҳолда мазмунли дам олишингизни тилаймиз.
Янги йил мушакбозлиги томошалари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг барча телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Манба: ЎзА