Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Талабаларнинг қишки таътилини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

2018-12-27 | Таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида янги йил байрами арафасида ва қишки таътил даврида таълим муассасаларида тинчлик-осойишталикни сақлаш ҳамда талабаларнинг қишки таътилини юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги масала кун тартибига қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 декабрдаги мажлиси баёни билан белгиланган вазифаларга тўхталар экан, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов талабаларнинг таътилга чиқиб кетишидан тортиб ундан қайтиб келишига қадар амалга ошириладиган ишлар мазмунига алоҳида эътибор қаратди.

Жумладан, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, таътилни мазмунли ўтказиш, талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг республикамиздаги муқаддас қадамжоларга ташрифларини қўллаб-қувватлаш, таълим муассасаларидаги спорт–соғломлаштириш мажмуаларининг тўла ишлашини таъминлаш вазифалари белгиланди.

Шунингдек, таълим муассасалари ҳудудидаги бино ва иншоотлар, талабалар турар жойлари, ўқув-лабораторияларда, газ, сув қурилмалари, иссиқлик ҳамда электр тармоқларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться