Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон «Яшил ҳафталик - 2019» халқаро кўргазмасида иштирок этади
2018-12-15 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳамда «Ўзэкспомарказ» АЖ МКМ томонидан 84-Халқаро «Яшил ҳафталик - 2019» кўргазмасида Ўзбекистон стенди ташкил этилади. Кўргазма Берлин шаҳрида (Германия) 18-27 январь кунлари ўтказилади.
«Яшил ҳафталик» халқаро кўргазмаси озиқ-овқат саноати, боғдорчилик, қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари соҳаларидаги энг йирик тадбирлардан бири ҳисобланади. Ушбу кўргазмада 70 давлатдан 1600дан зиёд экспонентлар ва 400 мингдан ортиқ меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг ушбу кўргазмада иштирок этишидан кўзда тутилган асосий мақсадлар қуйидагилар:
Кўргазма доирасида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва экспорт салоҳияти тақдимоти ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Стендда табиий ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, зираворлар, вино ва акоголли ичимликлар, тайёр ҳунарманчилик маҳсулотлари ҳамда миллий ошхона ва туризм салойиҳати учун алоҳида майдонча тақдим этилади. Шунингдек, тадбир доирасида ушбу маҳсулотларни Европа бозорларига етказиш бўйича экспорт шартномаларини тузиш режалаштирилмоқда.
Ушбу тадбир маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ўз маҳсулотларини жаҳон бозорида намойиш этиш, хорижий компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, экспорт ҳажмлари ва етказиб бериш географиясини кенгайтиришга катта имконият ҳисобланади.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, барча иштирокчи-компаниялар ҳамда уларнинг маҳсулотлари «Яшил ҳафталик - 2019» виртуал майдонида ҳам намойиш этилади, ва бу ўз ўрнида маҳсулот ва хизматларни масофадан туриб таклиф этишга ҳам имконият яратади.
Вазирлик мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, озиқ-овқат саноати вакиллари, ҳунармандлар ва бошқа барча хоҳловчиларни кўргазмада иштирок этишга таклиф қилади.
Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш Ташқи савдо вазирлиги ва «Ўзэкспомарказ» АЖ МКМ томонидан амалга оширилади. Телефон: +998 71 238 50 61; электрон почта манзили: marketing@mft.uz.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги