Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Саудия Арабистони Қироллиги Савдо-саноат палаталари кенгаши раиси Сами бин Абдуллоҳ ал-Убайдий бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.

2018-12-13 | Иқтисодиёт

Маълумки, декабрь ойи бошида Саудия Арабистонида Ўзбекистон делегацияси Саудия инвестициялар бўйича агентлиги раиси Иброҳим ал-Умар ҳамда Саудия тараққиёт фонди маслаҳатчиси Юсуф ал-Бассам билан музокаралар ўтказган, унда савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинган эди.

Саудия Арабистони делегациясининг мамлакатимизга ташрифи ана шу музокараларнинг давоми бўлиб, унда икки мамлакат ишбилармон доиралари савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма корхоналарни кўпайтириш, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувларга эришиши кўзда тутилган. 

Бу бежизга эмас, боиси делегация таркибида Саудия Арабистонининг савдо-иқтисодий тармоқларига бош бўлган тузилмалар, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, минерал ресурслар, қурилиш, электроника каби соҳаларда фаолият олиб борувчи 20 дан зиёд компания вакиллари ўрин олган. 

Ташриф доирасида 12 декабрда Тошкентда Ўзбекистон – Саудия Арабистони бизнес-форуми ўтказилди. Унда сўзга чиққан Саудия Арабистони Қироллиги Савдо-саноат палаталари кенгаши раиси Сами бин Абдуллоҳ ал-Убайдий икки мамлакат ишбилармон доираларининг ушбу учрашуви ривожланиб бораётган иқтисодий алоқаларга кучли туртки беришини, хусусан, мазкур бизнес-форум Саудия Арабистонининг Ўзбекистонга инвестиция киритишини енгиллаштиришга хизмат қилишини таъкидлади. 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов мамлакатимизда саудиялик инвесторлар учун барча шароитлар яратилгани, бу ердаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари эшиги улар учун очиқ эканини қайд этди ва саудиялик ишбилармонларни ўзаро манфаатли ҳамкорликка таклиф қилди. 
Форумда икки мамлакат савдо-иқтисодий алоқалари ҳолати томонлар имкониятидан паст даражада эканига эътибор қаратилди. Жумладан, 2018 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги товар айланмаси 42 миллион АҚШ долларини ташкил этган. 

– Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми қониқарли эмас, – деди Саудия Арабистони Қироллигининг Таиф Савдо-саноат палатаси масъул вакили Абдулазим Туркистоний. – Статистикага кўра, ўтган 20 йил ичида савдо алоқалари ҳажми 2,5 бараварга ўсган. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўз минтақасида иқтисодий салоҳияти юқори бўлган етакчи мамлакатлардир. Бу салоҳиятдан самарали фойдаланиш, иқтисодий ҳамкорлик соҳаларини кўпайтириш, хусусий секторлар ўртасидаги бизнес алоқаларини кучайтириш орқали юқори натижаларга эришиш мумкин. 

Тадбирда мамлакатимизнинг инвестициявий, туризм ва экспорт салоҳияти, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарига бағишланган тақдимотлар ўтказилди. Форум доирасида икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида B2B учрашувлари ҳам ташкил этилди.

Делегация вакиллари Савдо-саноат палатасида ташкил этилган тадбирда хам иштирок этишди.

Саудия Арабистони Қироллиги Савдо-саноат палаталари кенгаши раиси Сами бин Абдуллоҳ ал-Убайдий бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи 16 декабрга қадар давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться