Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Франция ва Ўзбекистон парламенти аъзоларининг мулоқоти давом этмоқда

2018-12-11 | Сиёсат

2018 йил 10 декабрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курмановнинг “Франция – Марказий Осиё” парламентлараро гуруҳи вице-президенти, Франция Миллий Мажлиси депутати Пьер Кабарэ билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда парламентлараро муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил октябрь ойида Францияга ташрифи парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳим омили бўлди.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Франция Сенати билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ, Франция Республикаси Сенатида эса “Франция – Марказий Осиё” парламентлараро гуруҳи муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Жорий йил 11 ноябрь куни парламентимиз юқори палатаси делегацияси Биринчи Жаҳон уруши тугаганининг 100 йиллиги муносабати билан Парижда ўтказилган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Томонлар Ўзбекистонда халқ фаровонлиги даражасини оширишга қаратилган изчир ўзгаришлар рўй бераётганлигини қайд этди. Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан узоқни кўзлаб олиб борилаётган дўстлик, ўзаро фойдали ҳамкорлик ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган оқилона сиёсат ҳамда ташқи сиёсий фаолият амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятини таъминлаб, халқаро майдонда давлатимиз нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

Шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, минтақалараро ҳамкорликни, хусусан Окситания минтақаси билан ҳамкорликни ривожлантириш  масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Билетте Де Вильмор Виолен хоним иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться