Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида
2018-12-09 | Сиёсат
2018 йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистонга АҚШ Давлат котибининг Афғонистондаги ярашиш бўйича Махсус вакили Залмай Ҳалилзод ва АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директор Лиза Кортис келмоқда.
АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида учрашув ва музокаралар ўтказилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги