Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Иссиқлик тармоғи аварияси юзасидан ахборот
2018-12-07 | Жамият
Мирзо Улуғбек туманидаги иссиқлик тармоқларида авария юзасидан “ТOSHISSIQQUVVATI” ДУК қуйидагиларни маълум қилди:
Корхонанинг Шаҳриобод (Ду700) кўчаси бўйлаб 1-ИМдан иссиқлик тармоқларида 2018 йил 06 декабрь куни соат 13:00да авария содир бўлди. Натижада Мирзо Улуғбек туманининг 300 дан ортиқ бино ва уйлари ва Яшнобод туманининг бир қисми иссиқлик энергиясисиз қолган.
Авария, ўзининг фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган иссиқлик тармоғининг узатиб берувчи қувурида ёрилиш бўлганлиги сабабли келиб чиққан. Авария, навбатчи бригадалар ва иситиш мавсумида шаҳарнинг иссиқлик таъминотини жойида узлуксиз таъминлаш учун махсус техника ёрдамида соат 23:00 да бартараф этилган.
“ТOSHISSIQQUVVATI” ДУК ходимлари томонидан шу каби ходисалар содир бўлмаслиги учун барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун маъмурият узр сўрайди.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати