Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон - Белорусь: олий таълимдаги ҳамкорликнинг янги даври

2018-12-06 | Таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси айни пайти ишчи ташриф билан Белорусь давлатида бўлиб турибди. 

Ташриф давомида икки давлат ўртасида малакали кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш, хусусан, ривожланаётган иқтисодиётимиз учун зарур бўлган йўналишларда мутахассисларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинади.

Музокараларда Белорусь томони билан қурилиш, автосервис ва жамоат овқатланишини ташкил этиш каби бугунги кунда жамиятимизда талаб юқори бўлган соҳаларда малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўп тармоқли ресурс марказларини яратиш борасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Белорусь миллий техника университети қошидаги “Политехник” илмий-техник паркида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов белоруслик ҳамкасби Игорь Карпенко билан учрашди. Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилиб, учрашув якунида икки вазирлик ўртасида тузилган Битимни амалга ошириш бўйича “Йўл хартиаси” имзоланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бошчилигидаги делегациянинг Академик М.С.Высоцкий номидаги Минск давлат автомеханик коллежи, Белорусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети, М.Танк номидаги Белорусь давлат педагогика университети ҳамда Талабалар шаҳарчасига ташрифи режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться