Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Онлайн-аукционларда 200 та бўш турган давлат мулки объектлари сотилди

2018-12-06 | Иқтисодиёт

Бугунги кунда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 180 та бўш турган давлат мулки объектлари мавжуд

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилмоқда.
 
Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади. 
 
Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди. 
 
Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.
 
Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади. 
 
“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 4122 та бўш ер участкалари, 1 трл. 172 млрд. 721 млн. сўм инвестиция киритиш, 18943 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 56млрд. 906 млн.800 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди. 
 
Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1733 та бўш ер участкалари 445 млрд. 697 млн. сўм инвестиция киритиш, 6650 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 12 млрд. 760 млн. 351 минг сўмга сотилди. 
 
Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2389 та бўш ер участкалари 54 млрд. 211 млн.200 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
 
Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 172 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 313 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 225 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 950 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 106 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 1067 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 42 млрд. 25 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 115 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 14 млрд. 475 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 29 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 471 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 47 млрд. 680 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 111 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 470 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган; 
 
- Бухоро вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 31 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 244 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 660 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Андижон вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 33 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 501 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 331 млн. 596 минг сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 30 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 329 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 10 млрд. 125 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди;
 
- Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 28 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 366 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 14 млрд. 900 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди:
 
- Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 175 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 7 млрд. 790 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 22 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 158 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 7 млрд. 410 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 330 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 24 млрд. 580 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 200 та бўш турган давлат мулки объектлари 2169 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 85 млрд. 475 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан 10 млрд. 986 млн. 200 сўм миқдорга сотилди.
 
Бугунги кунда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 180 та бўш турган давлат мулки объектлари 2095 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 128 млрд. 235 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
 
Жумладан: 
 
Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 2 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 20 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 5 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 56 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 900 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 51 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 506 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 23 млрд. 900 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 4 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 14 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 50 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 296 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 39 млрд. 270 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 7 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 47 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 550 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Бухоро вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 17 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 164 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 430 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Андижон вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 10 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 188 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 3 млрд. 390млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 17 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 182 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 525 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 23 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 335 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 13 млрд. 100 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 6 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 38 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 390 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 17 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 139 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 980 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
- Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 6 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 104 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 16 млрд. 550 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
 
Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд. 
 
АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ!
 
“E-IJRO AUKSION”ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар
РЎЙХАТИ

Манба: ЎзА

Поделиться