Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ромитанда янги сайёҳлик маскани очилди
2018-12-03 | Туризм
Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган Бўронтепа археологик ёдгорлигида янги экотуристик йўналиш – “Оазис Сафари” ташкил этилди.
Мазкур маскан чўл ҳудудида жойлашганлигига қарамасдан, барча сайёҳлар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Ўз замонасида “Буюк Ипак йўли” карвонлари савдо-сотиқ ишлари туфайли шу ердан ўтишган ва бу ер аҳоли турар жойларига айланган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Бугун эса ушбу сайёҳлик йўналиши ҳали ҳам қум орасида, қадимги давр буюмлари қолдиқларини ўз бағрида сақлаб келаётган катта археологик тепаликдир.
Ердан 3 метр пастликда жойлашган ер ости йўли орқали кириладиган ҳамда лимон, мандарин, помидор, бодринг каби цитрус мева-сабзавотлар етиштирилаётган каттагина иссиқхона ва сайёҳлар учун дам олиш жойларидан иборат.
Манба: "Правда Востока online"
Латофат Бўриева