Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

2018-11-29 | Ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини кенгайтириш, экспорт қилувчи ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, рақобатбардош экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш мақсадида: 

1. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан, комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани: 

товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича; 

товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови бўйича камайтирадилар. 

Ушбу бандда назарда тутилган имтиёзлар иловага мувофиқ рўйхат бўйича хомашё товарларини экспорт қилишга, шунингдек, халқаро ташишлар (автотранспортдан ташқари) ҳамда узатиш қувурлари ва газ қувурлари орқали етказиб бериш хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди. 

2. Белгилансинки, ушбу Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилиши натижасида тўланмаган маблағлар қуйидаги ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади: 

товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти фактини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда; 

товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида валюта тушуми таъминланмаганда. 

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда ушбу Фармонга мувофиқ берилаётган имтиёзларни назарда тутсин. 

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу Фармонга мувофиқ имтиёзларни қўллаш устидан тизимли назорат ўрнатсин. 

5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин. 



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш.МИРЗИЁЕВ 

Тошкент шаҳри, 2018 йил 29 ноябрь 

Манба: ЎзА

Поделиться