Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда илк “Корейс-ўзбек корейс тили маркази” иш бошлади

2018-11-29 | Таълим

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги 2-сонли Тошкент юридик коллежи биносида “Корейс-ўзбек корейс тили маркази”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июлдаги 538-Ф-сонли Фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги билан Корея инсон ресурсларини ривожлантириш институти ўртасида 2018 йил 8 ноябрда тузилган ҳамкорлик Меморандумига мувофиқ, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Корея малакани ривожлантириш институти ҳамкорлигида илк “Корейс-ўзбек  корейс тили маркази” ташкил этилди.  

Бундан кўзланган асосий мақсад Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини корейс тили ва Кореяда энг кўп талаб этиладиган мутахассисликлар бўйича касбларга ўқитиш орқали уларнинг  Кореяда муносиб иш топишларига кўмаклашишдир.

Марказнинг расмий очилиш маросими аввалида меҳмонлар – Корея Республикасидаги Ўзбекистон элчихонаси фахрий консули, Корея Республикасидаги Ўзбекистон Савдо ваколатхонаси президенти, “Evergreen Motors group” компанияси бош директори Эдуард Ким, Корея малакани ривожлантириш институти президенти Ким Ён Се, делегация аъзолари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодирбек Якубов бошчилигидаги вакиллар ўқувчи ёшлар ва коллеж маъмурияти томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

Маросим якунига кўра “Корейс-ўзбек корейс тили маркази” сингари  ўқув марказларининг босқичма-босқич Фарғона, Қарши, Нукус ва республиканинг бошқа ҳудудларида ташкиллаштирилиши қайд этилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться