Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Раҳбарлар учун кадрлар бошқаруви” мавзусидаги маҳорат дарслари
2018-11-29 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, “My Faire” компанияси ҳамда Москва Давлат халқаро муносабатлар институти ҳамкорлигида жорий йилнинг 1-2 декабрь кунлари “Раҳбарлар учун кадрлар бошқаруви, HR for non-HR” мавзусида маҳорат дарслари ўтказилади. Шу боис, “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида ташкил этилаётган мазкур маҳорат дарсларига барчани таклиф этиб қоламиз.
Маҳорат дарслари раҳбар ходимларнинг салоҳияти ва иш фаолиятидаги самарадорликни оширишга қаратилган. Сизда ушбу маҳорат дарсларида иштирок этиш истаги бўлса, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади.
Маҳорат дарслари пуллик.
Қўшимча маълумот учун: 150-60-06
Веб-сайт: www.chamber.uz , www.uz.undp.org
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги