Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Таълимда инновациялар, инвестициялар ва интеллектуал салоҳият: муаммолар, таҳлиллар ва истиқболлар
2018-11-27 | Таълим
Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида “Таълимда инновациялар, инвестициялар ва интеллектуал салоҳият: муаммолар, таҳлиллар ва истиқболлар” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди.
Конференцияда узлуксиз таълим тизимида тадқиқот олиб бораётган мутахассис-олимлар, мустақил изланувчилар илмий-назарий изланишларининг амалий татбиқлари борасидаги тажрибали мактаб ўқитувчиларининг таклиф ва тавсиялари, умумтаълим фанларини ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш, таълим тизимига инвестицияларни кенг татбиқ қилиш ва интеллектуал салоҳиятни янада юксалтириш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизими самарадорлигини янада такомиллаштириш, таълим, илмий тадқиқот, моддий техника база, молиявий, халқаро алоқалар ва бошқарув фаолиятининг устувор йўналишларини ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили“ Давлат дастури асосида белгиланган вазифалар доирасида бажарилаётган изланишларга бағишланган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосидаги маърузалар тингланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги