Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россия Элчиси билан учрашув
2018-11-27 | Сиёсат
2018 йилнинг 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Россия Федерацияси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон – Россия кун тартибининг ҳамда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарлари норасмий учрашувининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги