Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Банк ресурслари тугагани ҳақидаги фикрлар ёлғон“

2018-11-26 | Иқтисодиёт

– Банкимиз айни вақтда чорвачилик соҳасидаги қатор лойиҳаларни кўллаб-қувватламоқда, – дейди Халқ банки бошқаруви раиси А.Абдуллаев. – Хусусан, шу йилнинг ўтган даврида чорва сотиб олиш учун 282 лойиҳага кредит ажратдик. Йилнинг охирига келиб банкларнинг кредит бериш салоҳияти пасайди, маблағ етарли эмас, деган гапларнинг ҳаммаси ёлғон.

Ўзимизнинг банкимиз мисолида айтадиган бўлсак, айни вақтда 6,5 фоизлик кредит бера оламиз. Бунинг учун 100 миллион доллар маблағ ажратадиган кредит линияси мавжуд. Келгуси йилда соҳага Туркия, Хитой, Италия, Россия кредит линиялари орқали айнан чорвачилик учун 1 миллиард доллар жалб этиш ниятимиз бор.
 
Қайд этиш жоизки, айни вақтда юртимизда 12,4 миллион бош йирик ва 21 миллион бош майда шохли чорва парваришланмоқда. Ўтган ойлар давомида 2,2 миллион тонна гўшт ва 10,1 миллион тонна сут маҳсулоти етиштирилди. Аммо, чорвачилик соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётган бўлса-да, бозорларда гўшт ва сут маҳсулотларининг нархи юқорилигича қолмоқда. Тошкент шаҳрида бир литр сут 3,5-4 минг сўм, гўшт 38 минг сўмга баҳоланмоқда. Вилоятларда ҳам шу аҳвол. Озиқ-овқат дўконлари, супермаркет ва минимаркет расталарида бринза, пишлоқ, колбаса, сосиска каби маҳсулотларнинг баҳосини аҳоли учун қулай деб бўлмайди. 
Бунинг эса бир қатор сабаблари, соҳада ечимини кутаётган талай муаммолар ҳақида сўз юритган А.Абдуллаев энг аввало ана шу муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича алоҳида уюшма ёки назорат қилувчи ташкилот мавжуд эмаслигини қайд этди.
 
Мисол учун, чорва молларини озиқлантириш учун ер майдонларининг мавжуд қорамол сонига нисбатан номутаносиб, биржа савдоларидан омихта емни сотиб олишдаги муаммолар, хўжаликларда маҳсулдорлиги паст бўлган чорва моллари, уларга тайёрланаётган озуқа маҳсулотларида рационга риоя қилинмаслиги, мазкур хўжаликларда етиштирилган сут ва гўшт маҳсулотларини сотишдан тушган тушумларни банкдаги ҳисобрақамлари орқали айланмаётгани каби масалалар соҳадаги ўзгаришларга тўсиқ бўлаётган экан.
 
Шу боис ҳам Халқ банки раҳбарлари Мазкур масалаларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси ҳамда Республика “Насл-хизмат” уюшмаси билан биргаликда мазкур масалаларни ечимини қидирмоқда. Қачон чорва озуқаси мўл ва арзон бўлиб, сут ва гўшт маҳсулотларининг ҳам баҳоси пасайишини кутамиз.
 

 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться