Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ХТВ IT-Nation лойиҳасини бошлади
2018-11-26 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги информатика бўйича ўқув дастурини қайта кўриб чиқиш учун IT-Nation лойиҳасини бошлади. Лойиҳа мактаб битирувчиларини ахборот технологиялари соҳасидаги касбларда ишлаш учун керакли билимлар билан тайёрлашга қаратилган. Бу ҳақда Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов GDG-Tashkent — DevFest фестивали очилишида эълон қилди.
Ахборот технологиялари соҳаси дунёда энг тез ривожланаётган саноатлардан биридир ва Ўзбекистон АКТ соҳасида маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқара оладиган ва экспорт қила оладиган мутахассисларни тайёрлашга ўз диққатини қаратиш керак, деб айтди вазир. Буни ҳисобга олган холда, Халқ таълим вазирлиги информатика фани ўқув дастури ва дарсликларини замонавий талабларга жавоб бериши учун қайт кўриб чиқишни бошлади.
IT-саноати ёшларга катта имкониятлар тақдим этади ва улар иш топишлари ва мактабни битирганларидан сўнг интернет орқали, мамлакатни тарк этмасдан, муносиб пул ишлашлари мумкин. Ҳозирда бир неча университетлар бу соҳада мутахассислар тайёрламоқдалар, лекин халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда болаларни дастурлаш асосларига мактабдан бошлаш лозим, деди вазир.
“Ҳозирги бизнинг ўқув дастурларимиз тайёр дастурий маҳсулотлардан фойдаланишни ўргатишга қаратилган, дастурловчиларни тайёрлаш учун эмас. IT-Nation лойиҳасининг асосий мақсади вазиятни ўзгартириш ва келажак дастурчилари, дизайнерлари ва синовчилари ва ахборот технологиялари соҳасидаги бошқа мутахассисларни тайёрлаш ҳамда келажак касбларини ўзлаштириш учун шароитлар яратишдир”, - деди вазир.
Шерзод Шерматов IT-ҳамжамиятини информатика фани ўқув дастурини трансформациясида иштирок этишга чақирди. Бунга сабаб соҳа вакиллари 5−10 йилдан кейин қандай мутахассислар ва кўникмалар кераклигини яхшироқ биладилар. IT-соҳаси вакиллари ишчи гуруҳ таркибига киришлари ёки ўз ғоялари ва таклифлари билан informatikauz@gmail.com ва informatika@xtv.uz.электрон манзиллари орқали бўлишишлари мумкин.
Вазир ёшларни ўз олдиларига катта мақсадлар қўйишга чақирди ва мисол сифатида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетини келтирди. Беш йил аввал университет яратилиши чоғида Ўзбекистоннинг энг зўр олий таълим муассасаларидан бирини яратиш мақсади қўйилган эди. Ҳозирги кунда университет энг зўр абитуриентлар ўқишни истайдиган жойга айланди.
GDG-DevFest фестивали Google Developers Group жамоалари томонидан ҳар йил ўтказиладиган глобаль тадбирлардан биридир. Ушбу тадбир доирасида дастурчилар, IT-мутахассислар ва янги технологияларга бефарқ бўлмаган кишилар Google компаниясининг сўнги технологиялари ва ишланмалари ҳақидаги янгиликлардан хабардор бўлишади.
GDG-Tashkent – DevFest фестивали GDG Tashkent гуруҳи, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Google компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги