Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда ахборот ва киберхавфсизлик муаммолари муҳокама қилинди

2018-11-23 | Технологиялар

Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида ахборот ва киберхавфсизлик муаммолари» мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Баҳромжон Олматов сўзга чиқди.

Конференцияда ахборот хавфсизлиги ҳамда киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги маҳаллий ва хорижий экспертлар жорий ҳолат ва ривожланиш тенденциялари бўйича чиқишлар қилишди. Шунингдек, ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги янги технологик ёндашув ва ечимлар намойиш қилинди.

Шунингдек, конференция давомида Россия, Корея Республикаси ва Исроилнинг илғор компаниялари вакиллари ҳамда маҳаллий интеграторлар томонидан киберхавфсизлик соҳасидаги энг янги технологиялар, дастурий маҳсулотлар, аппарат воситалари ва бошқа ечимлар тақдим этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться