Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир Карин Княйсель билан учрашув

2018-11-22 | Сиёсат

2018 йилнинг 22 ноябрь куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқига раислик қилаётган Австрия Республикасининг Европа ишлари, интеграция ва ташқи ишлар масалалари бўйича федерал вазири Карин Княйсель билан учрашди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш имконини берган, ўз ишини якунлаган «Ўзбекистон – Евроиттифоқ» ҳамкорлик кенгаши мажлисининг сермаҳсул ўтганлигини мамнуният билан қайд этдилар.

Учрашувда икки томонлама муносабатлар ҳозирги ҳолати ва мустаҳкамлаш истиқболлари, Ўзбекистон – Австрия кун тартибини кенгайтириш, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, мунтазам вазирликлараро алоқалар, бошқа даражадаги учрашувлар давлатлараро муносабатларни ўзаро манфаатли асосда бошқичма-босқич ошириш, ишбилармон доиралар, илмий-таълим муассасалари, маданият ва санъат вакиллари ўртасидаги алмашувларни рағбатлантириш имконини беради.

Шу нуқтайи назардан вазирлар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Австрия табиий фанлар университети билан ҳамкорликда «Экспортга йўналтирилган менежмент» ва «Туризм ва меҳмонхона бизнесини бошқариш» каби замонавий мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрловчи қўшма факультет очилишини қўллаб-қувватладилар.

Вазирлар халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим муаммоларини ҳам муҳокама қилдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться