Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат дастури ижроси бўйича қандай ишлар амалга оширилди?

2018-11-20 | Жамият

Мамлакатимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили ҳадемай якунига етади. Ўтган вақт мобайнида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2018 йилда амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Адлия вазирлиги бу йўналишда бажарилган чора-тадбирларнинг айримларини таҳлил қилди.
 
Давлат дастурида ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик субъектларига кенг эркинлик бериш, лицензиялар, рухсатномалар бериш тартибларини қисқартириш ва соддалаштириш орқали уларнинг фаолиятига аралашувларни тубдан қисқартириш назарда тутилган.
 
Шу мақсадда “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ишлаб чиқилди. Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 11 апрелида имзолаган мазкур фармон билан 80 турдаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинди.
 
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларида бир неча турдаги лицензияларни ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш талаб этиладики, бу тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча сарсонгарчилик ва молиявий харажатларни кўпайтиради.
 
Бюрократик ғовларни олиб ташлаш, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини тезкор кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги 25 турдаги лицензиялар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни расмийлаштириш муддатлари ички расмийлаштириш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш эвазига қисқартирилди.
 
Тўққиз турдаги фаолиятни лицензиялаш тартибига оид функциялар Вазирлар Маҳкамасидан тегишли давлат органларига ўтказиш йўли билан соддалаштирилди. Беш турдаги лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш функциялари республика давлат бошқаруви органларидан уларнинг ҳудудий бошқармаларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказилди.
 
Адлия вазирлиги “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Унда давлат хизмати тизимини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, моддий ва ижтимоий таъминоти, давлат хизматига ишга ўтиш, хизматни ўташ ва хизматдан бўшаш тартиби қамраб олинган. Энг муҳими, қонунда давлат хизматчиларининг самарали ишлашига нафақат шароит яратиш, балки уларга қўйилаётган талаблар ҳам кучайтирилган.
 
Жойлардаги Давлат хизматлари марказлари – Халқ қабулхоналарининг замонавий биноларини қуриш ва моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш бўйича ҳам Адлия вазирлиги масъулдир.
 
Шу кунгача 190 марказ биносини қуриш учун ер участкаси ажратилди. 79 марказ биноси бўйича давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриб битказиш ва реконструкция қилиш юзасидан келишувга эришилди.
 
Биноларининг 85 таси маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан, қолган 3 таси эса Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қурилади.
 
Айни вақтда 93 бинони қуриш ишлари бошлаб юборилган. Жорий йилнинг якунига қадар қарийб 50 Давлат хизматлари маркази биноси қурилиб, фойдаланишга топширилади.
 

Н.Абдураимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться