Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Сhina Railway 14th Bureau Group Сo.LTd” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди
2018-11-20 | Жамият
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитойнинг “Сhina Railway 14th Bureau Group Сo.LTd” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда пойтахтда икки йўналиш бўйича пуллик автомобиль йўллари қуриш масаласи кўриб чиқилди.
Хусусан, ҳокимлик ташаббуси билан “Тошкент – Чимкент” (чегара постигача) ва “Тошкент – Чимён” йўналишларида пуллик автомобиль йўллари қуриш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда қурилиш соҳасида Хитой методикаси бўйича мутахассислар тайёрлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Учрашув якунида Тошкент шаҳар ҳокимияти хитойлик мутахассислар ёрдамида қурувчилар тайёрлаш учун шаҳардаги тўртта профессионал коллеж – базавий ўқиш майдони сифатида танлаб олинди.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати