Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси делегацияси ташрифи тўғрисида
2018-11-19 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев таклифига биноан 2018 йил 20-24 ноябрь кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси раиси Г. Церетели бошчилигидаги ЕХҲТ ПА делегацияси ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида ва Ташқи ишлар вазирлигида ўтказилиши белгиланган учрашувлар давомида Ўзбекистоннинг ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси билан ҳамкорлиги устуворликлари муҳокама этилади.
Шунингдек, ЕХҲТ ПА делегацияси аъзолари жорий йил 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ишида ҳам иштирок этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати