Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инвесторларга ерлар аукционсиз берилади
2018-11-15 | Иқтисодиёт
2018 йил 19–21 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестиция форумини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Форумни ўтказиш доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун, истисно тариқасида, ер участкалари ажратилишининг алоҳида тартиби белгиланди.
Бунда:
Инвестор томонидан пул маблағлари депозитга ўтказилган ёки молиявий мажбуриятларни бажариш бўйича кафолат берилган кундан эътиборан беш кун муддатда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ҳокимликлар ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали