Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Миллий ўлчаш эталонлари ҳамда миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг ўзаро эътироф этилиши тўғрисида келишув
2018-11-13 | Жамият
“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори Жорий йил 11 ноябрдан 16 ноябргача Франциянинг Версаль шаҳрида Ўлчов ва тарозилар бош конференциясининг (ЎТБК) 26-чи йиғилишида иштирок этмоқда.
Маълумот учун: Ўзбекистон жорий йил 13 июлда ассоциацияланган аъзо мақомини олди. Ассоциацияланган давлатларнинг делегациялари йиғилишларда кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин. ЎТБК 4 йилда бир марта чақирилади.
Тадбирнинг асосий мақсади – халқаро ўлчамлар тизимини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш. Конференция йиғилишида Ўзбекистон Республикаси номидан “Ўзстандарт” агентлиги бош директори Д.Саттаров ва Ўзбекистон миллий метрология институти директори А.Даминов иштирок этмоқда.
Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3663-сонли Қарорини бажариш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги бош директори Д.Саттаров томонидан Миллий ўлчаш эталонлари ҳамда миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг ўзаро эътироф этилиши тўғрисида келишув имзоланади.
Бундан ташқари тадбир давомида бир қатор масалаларнинг муҳокама қилиниши режалаштирилган:
- “Халқаро ўлчамлар тизимини (СИ) таъминлаш ва такомиллаштириш бўйича” масалалар;
- янги фундаментал метрологик таърифларнинг, метрология соҳасидаги халқаро илмий резолюцияларнинг натижаларини кўриб чиқиш;
- халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси ишини ташкил қилиш, мақсадлари, ривожланиши ва дотацияларига доир муҳим масалалар;
- халқаро ўлчов ва тарозилар бюросининг метрология лабораториялари билан танишиш бўйича тадбирларда иштирок этиш.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги