Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жаҳолатга қарши маърифат
2018-11-12 | Таълим
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказида умумтаълим мактабларининг 8-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ижодий ишлар танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбир ташкил этилди.
Мазкур танловнинг ҳудудий босқичлари жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойлари давомида республикамизнинг барча умумтаълим мактабларида ташкил этилиб, 300 мингдан ортиқ ўқувчилар иштирок этди. Танловнинг республика босқичида ҳар бир вилоятдан бир нафардан тасвирий санъат, иншо ва шеърият йўналишларида жами 42 нафар иштирокчи қатнашди.
Танловнинг республика босқичига тақдим этилган 42 та ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан холисона ва ошкораликни таъминлаган ҳолда таҳлил этилди. Бунда ўқувчилар томонидан тайёрланган ижодий ишларнинг мазмуни, ғоявий асоси, долзарблиги ва амалий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Танловнинг мақсадидан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг ижодий ишларида ватанпарварлик туйғулари ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантириш, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик ва маънавий таҳдидларнинг олдини олиш каби фикрлар қанчалик акс эттирилганлиги таҳлил қилинди.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан танловнинг республика босқичига тақдим этилган ижодий ишлар юқори савияда тайёрланганлиги ҳамда йилдан йилга ушбу танловнинг нуфузи ортаётганлиги ҳақида фикр билдирилди ҳамда уларнинг хулосаларига кўра танловнинг барча йўналишлари бўйича 1-, 2-, 3-ўрин ва номинациялар бўйича ғолиблари аниқланди.
Тадбирда Халқ таълими вазирининг ўринбосари Дилшод Кенжаев, вазирликнинг тегишли бошқармалари ходимлари, танловнинг республика босқичи ҳакамлар ҳайъати аъзолари, ота-оналар ҳамда кўрик-танловнинг ҳудудий босқичи ғолиблари иштирок этди.
Танловни Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказининг рақс ва ашула тўгараклари қатнашчилари томонидан тузилган концерт дастури очиб берди.
Танловнинг барча йўналишлардаги ғолиб ва совриндорлари Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ижодий ишлар танлови ғолиблари
Иншо йўналишида:
1-ўрин |
Хамидуллаева Мухлиса |
Наманган вилояти, Косонсой тумани 52-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактабининг |
2-ўрин |
Мансурова Гулрухсор |
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
3-ўрин |
Комилова Мадинабону |
Хоразм вилояти, Хива шаҳри 17-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактабининг |
Тасвирий санъат йўналишида:
1-ўрин |
Бўрибоева Зебинисо |
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
2-ўрин |
Болтаева Сарвиноз |
Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани 27-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
3-ўрин |
Бобомуродов Жаҳонгир |
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Шеърият йўналишида:
1-ўрин |
Норматова Наргиза |
Сурхондарё вилояти Денов тумани 51-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
2-ўрин |
Нормахматова Садоқат |
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани 41-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
3-ўрин |
Олимжонова Моҳинур |
Андижон вилоят Қўрғонтепа туман 19-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактабининг |
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги