Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Тошкент-2025: трансформация“ лойиҳаси тақдимоти

2018-11-09 | Жамият

Яқинда Игорь Моисеев номидаги Россия давлат академик халқ рақс ансамбли бадиий раҳбари Елена Шербакова Тошкентга қарийб 35-40 йиллар аввал келгани, ўтган йилларда пойтахт шаҳарда кўп яхши ўзгаришлар бўлиб, таниб бўлмас даражада ўзгариб кетгани ҳақида айтганди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Тошкент-2025: трансформация“ лойиҳаси тақдимотига бағишланган тадбирда пойтахтимиз қиёфасини янада замонавийлаштириш, бу борада истиқболдаги лойиҳалар хусусида атрофлича сўз юритилди.
 
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев, шаҳар ҳокимлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши раиси Ҳ.Абдураҳмонов ва бошқалар бугунги шиддатли давр шаҳарсозлик соҳаси олдига ҳам замон руҳига монанд талаб ва эҳтиёжларни қўяётганини таъкидлади.
 
2018 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши томонидан “Тошкент-2025: трансформация“ лойиҳасига асос солинди. Мазкур лойиҳа “Урбанистика маркази“ жамоат фонди томонидан амалиётга жорий этилиши кўзда тутилган. Унинг асосий мақсади аҳоли турмуши даражасини янада ошириш, шаҳар иқтисодиёти рақобатбардошлигини, барқарор ривожланишини таъминлаш учун кенг қамровли стратегиялар ишлаб чиқиш кабилардан иборатдир.
 
Лойиҳа режасига кўра, 2025 йилга бориб Тошкент энг замонавий, инвестиция ва туризм учун жозибадор, бой тарихий ва маданий меросни ўзида мужассам этган, аҳоли учун қулай етакчи шаҳарга айланиши кўзда тутилган.
 
“Тошкент-2025: трансформация“ лойиҳаси маъмурий ислоҳотлар, шаҳарни ривожлантиришнинг иқтисодий стратегияси, уй-жой коммунал хизматлар, ижтимоий соҳа ва инклюзив тараққиёт, экология каби йўналишларни қамраб олади. Лойиҳа дастлабки жамоани шакллантириш, илк маълумотларни йиғиш, камчиликларни аниқлаш ва зарур “Йўл харитаси“ни тузиш, йўналишлар бўйича стратегиялар ишлаб чиқишни бошлаш, белгиланган вазифалар бажарилишини кузатиб бориш, натижалар тақдимоти каби босқичлардан иборатдир. Лойиҳага оид вазифаларни белгилашда аҳолининг кенг қатламлари, олимлар, экспертлар, молия институтлари, урбанистикага оид халқаро ташкилотлар мутахассислари фикрларига, жаҳондаги йирик мегаполислар тажрибасига таяниб иш кўрилади.
 

Н.Усмонова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться