Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Малайзияга ташриф буюраётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига
2018-11-07 | Жамият
Малайзия миграция талабларига биноан, ушбу мамлакатга ташриф буюраётган хорижий фуқаролар қуйидагиларни тақдим этишлари шарт:
- мазкур давлатга кирган санадан бошлаб амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаган фуқаролик паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати;
- Малайзия ҳудудида бўлишлари учун етарли моддий маблағга эга эканликларини исботлашлари;
-қайтиш ёки учинчи давлатга бориш чиптаси.
Батафсил маълумот учун Малайзия иммиграция департаментининг қуйидаги расмий сайтига мурожаат этишингиз мумкин: http://www.imi.gov.my/index.php/en/entry-requirements-into-malaysia.html.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги