Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТ Бош котиби билан учрашув

2018-11-03 | ШҲТ

2018 йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди. Р.Алимов «Терроризм билан кураш – чегарасиз ҳамкорлик» мавзусидаги ШҲТ МАТТ 6-халқаро конференциясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган.

Суҳбат чоғида ШҲТ кун тартибидаги муҳим масалалар, Ўзбекистоннинг ташкилот олдида турган долзарб вазифаларни ҳал қилишдаги амалий иштироки муҳокама қилинди.

Вазир уч йиллик муддатдан сўнг 31 декабрь куни ШҲТ бош котиби лавозимини тарк этаётган Рашид Алимовга биргаликдаги фаолият учун миннатдорчилик билдирар экан, ташкилот Котибияти раҳбарлигидаги самарали фаолиятини қайд этди.

Ўз навбатида Рашид Алимов Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон раҳбариятига бош котиб лавозимида ишлаётган даврдаги қўллов учун ташаккур изҳор этди ва ШҲТ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган Ўзбекистоннинг муҳим ташаббуслари аҳамияти ва долзарблигини алоҳида таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться