Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жанубий Кореянинг Аджу университети Тошкентда филиал очишни режалаштирмоқда

2018-10-31 | Таълим

“Тошкентдаги Аджу университети техник билимлар ва инновация марказига айланишига умид қиламиз ва ишонамиз”, – дея таъкидлади Аджу университети Халқаро алоқалар бўйича вице-президенти Жай Ик Лим.

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Молия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров Аджу университети (Жанубий Корея) вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Аджу университетининг Халқаро алоқалар бўйича вице-президенти Жай Ик Лим, Халқаро алоқалар бўйича профессор Жун Хунг Чо, халқаро алоқалар бўлими директори Жай-Юн Хим хоним иштирок этишди.

Учрашув давомида Тошкентда Аджу университети кампуси ва филиалини очиш масаласи муҳокама қилинди. 

Маълум қилинишича, ташкил этилиши кутилаётган филиалда талабалар архитектура, электрон муҳандислик, муҳандислик тизимларини қуриш каби йўналишларда таҳсил олиш имконига эга бўлишади. 

Лим жанобларининг айтишича, талабаларни қабул қилиш 2019 йилнинг кузида бошланиши кутилмоқда ва қабул квотаси 420 талабага мўлжалланган. Дарслар инглиз тилида олиб борилади. Шунингдек, 2020-йил сентябр ойидан ўқув дастурига корейс тилини киритиш кўриб чиқилмоқда.

Ўз навбатида, Молия вазирлиги ушбу лойиҳани амалга оширишга комплекс ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати талабалар учун грант дастурларини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг бошқа масалаларини ҳам муҳокама этдилар.

Маълумот учун: Аджу университети (Ajou University​) 1973 йилда ташкил этилган ва дунёнинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири сифатида тан олинган. Университетда 14 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади. Университет ўзининг инновацион халқаро дастурлари ва хорижлик талабаларни кенг қўллаб-қувватлаши учун эътироф этилган.

Аджу университети техника, тиббиёт ва ахборот технологиялари соҳаларига чуқур ихтисослашган бўлиб, дунёнинг 58 мамлакатининг 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари ҳамкорлик қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться